Аҳоли муаммолари сайёр қабулда ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Ш.Рашидов туманидаги Нурафшон, Қангли, Ёйилма МФЙларида Сайёр қабул ўтказилди.

Асосий мақсад аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳудудий партия кенгашлари депутатларини жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш ва мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни халқ депутатлари томонидан бартараф этиш чораларини кўришдан иборат.

Сайёр қабулда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Тадбир давомида фуқароларнинг 14 та мурожаати кўриб чиқилди. Йўл қурилиши, ичимлик суви, аҳолига транспорт ажратишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш