Ёшлар орасида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектори раҳбари Мухсиддин Низомиддинов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоятининг туман шаҳарларида фаолият олиб бораётган партия фаоллари ҳамда фаол ёшлар билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф уюштирди.

Ташриф давомида партияда лидер ёшлар сонини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш ҳамда партия фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича келишиб олинди.

Ташриф якунида жамият ҳаётида фаол бўлган ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.

Бу каби ташрифлар бошқа вилоятларда ҳам тез кунда амалга оширилади.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш