Оила муқаддас даргоҳ

 

Маълумки, Оила — жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас маскан. Мамлакат тараққиётини ҳаракатга келтирувчи асосий ҳужжат — Бош Қомусимизда оила масаласига алоҳида урғу берилгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Бугун Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Маҳмудова Донохон Артиковна иштирокида ўзи сайланган 14-Тахтагул сайлов округи ҳудудидаги маҳаллалардан бирида, арзимас сабаб туфайли ажрашиш арафасида турган ёш оилалар билан "Оила муқаддас даргоҳ" шиори остида учрашув ташкил этилди.

Дарҳақиқат, Конституциямизда оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёс. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳиссий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Яъни оила маънавий жиҳатдан бутун бўлсагина, мустаҳкам бўлади. Мустаҳкам оилалардан ташкил топган мамлакат эса, албатта, қудратли бўлади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш