Қарор ижроси ўрганилди

 

Ёшлар парламенти аъзоси, ЎзХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори раҳбари Мухсиддин Низомиддинов “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорларининг Тошкент вилоятидаги ижроси юзасидан ўрганиш олиб борди.

Юқоридаги Қарорларда маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича 85 тадан ҳозирда 47 таси фаолият бошлагани ҳақида маълумотлар олинди. Ўрганиш давомида яна 4 та маскан 10 кун ичида иш бошлаши бўйича келишиб олинди. Йил якунигача 85 та масканнинг тўлиқ фаолият бошлаши учун назорат олиб борилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш