Партиядошларимиз муваффақият қозонмоқда
“Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда спортнинг бадминтон тури бўйича иштирок этган Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши котибияти мудири Луиза Бобоева фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Спортнинг мини футбол турида иштирок этган Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши жамоаси эса мусобақада 2-ўринни эгаллади.