Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, ЎзХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори раҳбари Мухсиддин Низомиддинов Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ЎзХДП ёшлар сектори раҳбарлари билан 2022 йилнинг иккинчи ярмида амалга ошириладиган ишлар, лойиҳалар бўйича онлайн мулоқот қилди.
Мулоқот давомида “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорининг вилоятлардаги ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилиши зарурлигига эътибор қаратилди.
Шунингдек, 16 ёшга тўлган, лекин ID-карта олмаган ёшларни аниқлаш ва уларга амалий ёрдам бериш, Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш ва ҳудудларда байрам дастурларини ташкил қилиш, ОАВ да фаол бўлиш, жумладан ижтимоий тармоқларда фаолиятни янада кучайтириш ва Ёшлар парламентига навбатдаги муносиб номзодларни саралаб олиш билан боғлиқ ишлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, август ойида Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ёшлар билан амалий учрашувлар ташкил этиш, ЎзХДП фаолияти самарадорлигини янада ошириш, партия сафида лидер йигит-қизларни янада кўпайтириш учун жойларда амалий ишлар олиб боришга келишиб олинди.