Аёллар соғлиги жамият бойлиги

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Янгийўл туман кенгаши ва туман партия депутатлари иштирокида Янгийўл тумани марказидан олисда жойлашган "Пахта" МФЙ да "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар" да рўйхатда турган 45 нафар хотин-қизларга бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий текширувларга 71-сонли оилавий поликлиниканинг УЗИ, кардиолог, эндокринолог, гинеколог, окулист, онколог каби малакали мутахассис ва шифокорлари жалб этилди.

Аниқланган касалликлар бўйича мутахассислар томонидан керакли йўлланма ва тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш