Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман кенгаши ва Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгаши котибиятига Яккабоғ тумани "Эсат" МФЙ Галабўта қишлоғида яшовчи фуқаро Бердиев Шаҳобиддин Актам ўғли, ҳозирги кунда соғлиги йўқлигини айтиб, даволаниши учун маблағ сўраб мурожаат қилган эди.
Мурожаатни ўрганиш мақсадида Яккабоғ туман Кенгаши раиси Н.Элмуродова, туман Кенгаши котибияти мудири Ш. Юсупов ва 3-Эсат сайлов округи депутати Д. Боймуродовлар ҳудудий врачлар билан биргаликда унинг хонадонида бўлишди.
Аниқланишича, 2002 йилда туғилган Бердиев Шаҳобиддин Актам ўғли спортнинг кураш тури билан шуғулланган. Спорт билан шуғулланаётган вақтда йиқилиб, умуртқа поғонаси сингани натижасида юролмай аравачага михланиб қолган. Ҳозирги кунда турмуш шароити оғир бўлиб, даволаниш учун маблағ етмайди. Унинг оилавий аҳволи инобатга олиниб, Бердиев Шаҳобиддинга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан бориб келиш харажатига 3 000 000 (уч миллион) сўм моддий маблағ ажратилиши ҳамда операция учун "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан шартномада кўрсатилган маблағ ажратилишига эришилди.