Куни кеча Сенат раиси Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашди. Мулоқот вақтида Сенат Раиси томонидан Ёшлар парламенти фаолиятига доир устувор вазифалар алоҳида санаб ўтилди.
Хусусан, ёшларга оид масалалар ва муаммолар юзасидан тегишли таклифларни давлат органларига, қонунчилик ташаббусини субектларига киритиб бориш, шунингдек, давлат органларига ёшлар томонидан йўлланган мурожаатларнинг ҳал этилиши юзасидан ахборот ва маълумотлар тайёрлаб бориш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектори раҳбари Мухсиддин Низомиддиновга Ёшлар Парламенти Туризм, спорт, соғлом турмуш ва ижтимоий масалалар комиссияси раиси вазифасини бажариш юклатилди. Комиссия олдида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини ўрганиш ва тарғибот ишларини олиб бориш вазифаси турибди.