Аёллар билан юзма-юз

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани кенгаши ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутати З. И. Абдуллаева ўз сайлов округида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан учрашди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида гапирилди.

Ўрта махсус маълумотга эга хотин-қизларимиз олий маълумотга эга бўлишидаги имкониятлар, касб-ҳунарли ёки касб-ҳунар эгалламоқчи бўлаётган аёлларимизга яратилаётган шароитлар, таълим кредитлари ва бошқа янгиликлар билан яқиндан таништирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш