Оилада аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир

 

Бугун Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳа доирасида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Махмудова Донохон Артиковна очиб берди.

Учрашувда таъкидланганидек, мамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига муносиб баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлиши ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, биринчи навбатда, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш давлатимизнинг доимий эътиборидаги устувор вазифадир.

Маълумки, миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, шубҳасиз, оиланинг, оилада эса аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида ва она тарбияси билан шаклланади.

Тадбир давомида иштрокчилар томонидан мавзу бўйича кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш