Партия сафи ёшлар билан кенгаймоқда
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Бекобод туман кенгаши ҳамда туман ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорлиқда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар тумандаги ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига эришиш, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Низоми ҳамда Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тушунтиришлар беришди.
Тадбир якунида жойлардиги ёшлар етакчиларидан 10 нафари партия сафига қабул қилинди.