Мустақиллигимиз – ифтихоримиз

 

Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмаларининг вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда партиямиз сафидаги ижодкор ёшлар, талабалар ва ёш тарғиботчилар иштирок этди.

Партия Марказий Кенгаши аъзоси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, шоир Зиёвиддин Мансуров, ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши Ёшлар ва Хотин-қизларни Ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори раҳбари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Носиржон Деҳқонов ва бошқа бир қатор таниқли ижодкор партиядошларимиз Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрамининг бош ғояси ва унинг моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шоир ва журналистлар Энг улуғ энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш тараддудидаги элимиз яратувчанлик иштиёқини янада кўтариш бўйича режаларини белгилаб олишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш