Депутат маҳаллада

 

Наманган шаҳридаги “Меҳрибонлик” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши депутати Илҳомжон Камалов фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Учрашув чоғида фуқаролардан ишга жойлаштириш, электр, газ, сув масалалари ва яшаш жойига доимий рўйхатга қўйиш ҳамда саломатлигини тиклаш учун амалий ёрдам бериш тўғрисидаги жами 20 дан зиёд мурожаатлар йўлланди. 1982 йилда Наманган шаҳрида туғилган фуқаро Насиба Тошбоева Норин тумани Тўда МФЙга келин бўлиб тушган. Турмуш ўртоғи уч йил аввал вафот этгандан сўнг икки нафар ўғли билан ота-онасига тегишли хонадонда яшаб келмоқда. Насиба Тошбоеванинг саломатлиги яхши эмаслиги учун яқинлари фарзандлари билан ҳозирда яшаб келаётган Наманган шаҳар Меҳрибонлик МФЙ “Аёллар дафтари” рўйхатига олинишида депутатдан амалий ёрдам сўради. Фуқарони ҳозирги яшаш жойига доимий рўйхатга қўйиш масаласидаги мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ахси кўчаси 198-уйда яшовчи 2004 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони Нодира Турсунбоевани Республика реабилитация даволаниш марказида имтиёзли шифокор кўригидан ўтиш, Меҳмондўст кўчаси 3-уйда яшовчи Моҳира Абдуқаҳҳорованинг фарзанди, 1-гуруҳ ногирони Осимхон Аҳмадхоновни “Ёшлар дафтари” рўйхатига олиш, 1990 йилда туғилган 4 нафар фарзанди бор, автоҳалокат туфайли ётиб қолган Аброрбек Хошимхўжаевни моддий ёрдам олувчилар рўйхатига олинишида, 5-Ахси кўчаси, 21-уйда яшовчи Нўмонжон Тошбоев онаси Мўътабар Аҳмедовани шифохонада навбатсиз, имтиёзли тартибда соғломлаштирилишида депутатдан амалий ёрдам сўради. Келиб тушган мурожаатлар депутат томонидан аксарияти ўз жойида ҳал этилди ва қолган масалаларни ҳам ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига сўровлар юборилиши белгиланди.

Сайёр қабул жараёнида депутат томонидан ҳар бир фуқаро ўзининг ҳуқуқий билими ҳамда маданиятини юксалтириб, мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишида муносиб ҳиссасини қўшиши лозимлиги қайд этилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган саволларга депутат ва партия масъуллари томонидан тегишли тушунтиришлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш