Сайловчилар билан учрашув

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова ўзи сайланган 50-Минор сайлов округи ҳудудида аҳоли ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда учрашув ўтказди.

Йиғилишда кўплаб таклифлар берилди. Жумладан, офтальмологик жарроҳлик амалиётини ўтказишда ёрдам бериш, меҳнатга лаёқатсиз оила аъзосини васийлик олишига кўмаклашиш, бахсли ва муаммоли масалаларда жойида ҳуқуқий ёрдам бериш муҳокама қилинди. Учрашув сўнггида, аксарият мурожаатларни тегишли органларга депутатлик сўровлари юбориш орқали ҳал қилиниши белгиланди.

Қолган мурожаатлар ечими жойида ижобий ҳал қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш