"Аёллар билан юзма-юз"

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ва Жарқўрғон туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати томонидан тумандаги “Оқ қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши сектор мудири Ф.Балтаева, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Мустанова ҳамда туман кенгаши раиси Ч.Юсупов ва фаоллар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 25 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, стратегия доирасида амалга ошириладиган янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш