Депутат маҳаллада лойиҳаси амалда

 

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Умар Рахмонов томонидан тумандаги Работ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ташкил қилинди.

Мақсад, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий маданиятини ошириш, кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш, аниқланган муаммоларни халқ депутатлари томонидан бартараф этиш чораларини кўришдан иборат эди.

Учрашувда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммолари эшитилди. Фуқаролардан тушган мурожаатларни ҳал этиш бўйича таклифлар берилди ҳамда тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларига амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаат қилинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш