Аёллар муаммолари ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан “Ҳақиқат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида уйма-уй ўрганишлар ташкил этилди. Тадбирда Вилоят ва шаҳар партия Кенгаши масъуллари, Наманган шаҳар бош отинойиси Салимахон Абдукаримова ҳамда “Ҳақиқат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар фаоли Нодира Мухаммадиевалар иштирок этишди.

Мақсад мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оилавий ажримлар олдини олиш, туйларни ўтказишдаги дабдабабозликка барҳам бериш ҳамда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг мурожаатларини амалий ҳал этишга кўмаклашиш эди.

Аёллар билан уйма уй олиб борилган мулоқот жараёнида уларнинг мурожаатлари тингланди, фикр-мулоҳазалар билдирилди ва мурожаатлар моҳиятидан келиб чиқиб, тегишли тавсиялар, ёрдамлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш