“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси (видео)
Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва фракция йиғилишларида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Таъкидлаш жоизки, шу вақтга қадар давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат жиноят ишларини юритишда кўрсатилган.
Мазкур қонун лойиҳаси Халқ демократик партияси дастурий мақсадларига, электорат манфаатларига ҳар томонлама мос келади, яъни кам даромадли фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланишида муҳим аҳамиятга эга.