Маълумки, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастури 79-бандида, “Аҳолининг кам таъминлаган қатламлари учун ҳуқуқий ёрдам ва хизмат кўрсатиш бўйича ижтимоий мақбул тизим яратиш, шу мақсадда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул маслаҳатлар берадиган “юридик клиника”лар тармоғини ривожлантириш ва ташкил этиш” вазифаси белгилаб берилган.
Ҳозирги кунда ана шу вазифаларни изчил амалга оширишда бугун ЎзХДП Оқолтин туман кенгаши ҳузурида ташкил этилган "Юридик клиника"да навбатдаги фуқаролар қабул қилинди.
Қабулда Сирдарё вилоят кенгаши бўлим бошлиғи А. Сандиев, туман кенгаши раиси О. Асрарова, ҳамда тегишли давлат органлари вакиллари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб ҳуқуқий бепул маслаҳатлар берилди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.
ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши
Ахборот хизмати.