Бугун Ўзбекистонда ёшлар масаласига давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Мустақиллик ёшлари – маърифатли, баркамол, иқтидорли, истеъдодли, мукаммал, етук ва келажаги буюк давлатнинг ёшлари десак хато бўлмайди.
Айни пайтда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди. Шунингдек, ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилиб, ёшларга шарт-шароитлар яратилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб 12 август – “Халқаро ёшлар” куни муносабати билан тенгқурларимни қутлуғ байрам билан самимий табриклайман.
Мухсиддин Низомиддинов,
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раис ўринбосари,
ЎзХДП Ёшлар сектори раҳбари, депутат.