Аёллар партия аъзолигига қабул қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Бектемир туман кенгаши томонидан Янги Ҳаёт МФЙ ҳудудида жойлашган 108-ДМТТ да "Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда бугунги кунда аёллар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилиши учун яратилаётган шароитлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ўз бизнесларини очиш, тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, ишга жойлаштириш каби бир қатор масалаларда суҳбатлашилди.

Давра суҳбатида иштирок этган аёллар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан саволлар беришди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган суҳбатда Лалахон Ярашева саволлар юзасидан батафсил тушунтиришлар бериб ўтди. Учрашувдан сўнг 108-ДМТТ ходимларини 15 нафари партия сафига қабул қилинди ва БПТ ташкилоти тузилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш