Ёшлар муаммолари ечим топмоқда

Наманган вилоятининг Чуст тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, партия тарғиботчиси Отабек Қобилов ташаббуси билан Ўзбекистон ХДП Чуст туман кенгаши масъуллари иштирокида  “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди. Унда туман партия кенгаши масъуллари ва  Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Отабек Қобилов ҳамда  МФЙ ёшлари иштирок этди.

Tинчлик  маҳалласи ҳудудий жойлашувига кўра Қирғизистон Республикаси Олабуқа тумани Кўктош овули билан 2.5 км масофада чегарадош. 94.2 гектар майдонда жойлашган ушбу маҳаллада 2675 нафар аҳоли истиқомад қилади. 16-30 ёшгача бўлган ёшлар 609 нафардан иборат. Ушбу  маҳаллада яшаб келаётган фуқаролар ҳамда ёшлар бугунги кундаги ислоҳотлардан хабардор бўлиб, ёшларга берилаётган имкониятлардан мамнундирлар.

        Шу жиҳатдан Тинчлик МФЙ ёшлар етакчиси Отабек Қобилов лойиҳа доирасида хонадонма-хонадон юриб, ёшларни ўйлантираётган муаммолар билан қизиқди. Маҳалладаги Бахт кўчасида яшовчи, “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган Гулҳаё Рахмонова, Озода Иброҳимова, Махмуда Ахроровалар аниқ бир вазифаси бўлмаган ёшлардан эди. Уларга ўз қизиқишлари ва хоҳишларидан келиб чиқиб, Чуст туман 2-сектор раҳбари Х.Рапиқов томонидан  ширинликлар пишириш ҳамда  даромадга  эга бўлиши   учун  ПЕЧлар тақдим қилинди.  

       Шунингдек 6 нафар талаба ёшларнинг Олий таълим босқичидаги шартнома пуллари  базавий ҳисоблаш миқдорининг  50 бараваригача миқдоридаги  тўловлари  тўлангани ёшларнинг муаммолари  ва  мурожаатлари  маҳаллалар кесимида ечим топаётганининг амалдаги исботидир.

← Рўйхатга қайтиш