Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, Ўзбекистон ХДП Ёшлар сектори раҳбари, Тошкент вилояти Паркент тумани депутати Мухсиддин Низомиддинов иштирокида тумандаги 57-мактабда учрашув ташкил қилинди. Унда 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлик, мактаб формаси, мактаб одоб-аҳлоқ қоидалари, Ўзбекистон Республикасининг очиқ бюджет портали, мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш каби масалаларда фикр юритилди.
Шу билан бирга депутат томонидан маҳалла ёшлари учун яратилган имкониятлар, ОТМ, касб-ҳунар марказларида ўқиш тартиби, беш ташаббус олимпиядаси бўйича кўплаб фойдали маълумотлар берилди. Хусусий ОТМларга ҳужжат топширмоқчи бўлган ёшларга амалий ёрдам бериш учун 25-августгача қўшимча имкониятлар борлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Маҳалла фаолларининг мактаб ва маҳалла фаолиятига тааллуқли кўплаб саволларига депутат ҳамда мактаб раҳбариятидан батафсил жавоблар олинди.