Қариси бор уйнинг париси бор!

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги тантаналари олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нуронийларни эъзозлаш тадбири бўлиб ўтди.

Унга мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган фахрийлар таклиф этилди. Ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, ёшларни жамият олдида масъулиятли, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб келаётган 60 нафар отахон ва онахонларга давлатимизнинг I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

← Рўйхатга қайтиш