“Депутат маҳаллада” лойиҳаси Қўнғирот туманида ўтказилди
“Депутат маҳаллада” лойиҳаси Қўнғирот тумани «Алмазар» ва «Тарақлы» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилди. Унда Халқ депутатлари Қўнғирот туман кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Тимур Айтбаев иштирок этиб, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 10та оилага 400 000 сумлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди, маҳалла нуронийларининг бўш вақтларида суҳбатлашиб, дам олишлари учун ўз ҳисобидан «Алмазар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига 5 000 000 сумлик дам олиш ўрни қуриб берилди.
Шунингдек, тадбир давомида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлардан тузилган футбол командаларига спорт жиҳозлари совға сифатида берилди.