Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деган бош ғоя асосида давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партия вакиллари, ижодий уюшмалар, маданият ва маърифат ходимларининг барча худудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. 

     

  

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон ХДП Андижон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар 2-оилавий поликлиникаси фаоллари иштирокида ташкил қилинди. Тадбирда ЎзХДП Андижон шаҳар Кенгаши раиси Малик Жалолов сўзга чиқиб, соҳа ходимларини мустақиллик байрами билан табриклади. Учрашувда мустақиллик - буюк неъмат экани, айнан мустақиллик туфайли эл-юртимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш йўлида ишончли одимлаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Жамиятимизнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Асосийси ватандошларимизнинг онгу тафакури, дунёқараши ўзгариб, юртдошларимиз ислоҳотлар самарасини кундалик ҳаётиларида ҳис қилиб яшаётганлиги эътироф этилди.

← Рўйхатга қайтиш