Эҳтиёжмандларга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Бўстон туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева ўз сайлов округида  “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонида бўлди. Депутат аёллар билан юзма-юз, яқиндан суҳбат қуриб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Уйма -уй юриш жараёнида “Бўстон” МФЙ да истиқомад қилувчи эҳтиёжманд оила бекаси Дилфуза Абдуллаева бахтсиз ходиса туфайли уйи ёниб кетганлиги сабабли моддий ёрдамга муҳтожлиги аниқланди. Унга "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан депутат хулосасига асосан 7 млн 800 минг сўм моддий ёрдам берилди.

Шунингдек, Ферузахон Холбоевага турмуш ўртоғини даволатиши, 2-гуруҳ ногирони Матлубахон Юсуповага даволаниши учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан депутат хулосасига асосан 1 млн 200 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

 
← Рўйхатга қайтиш