"Депутат маҳаллада" лойиҳаси амалда.
Ўзбекистон ХДП Тошкент туман Кенгаши томонидан Аҳиллик МФЙ да "Депутат маҳаллада" лойиҳаси амалга оширилди.
Тадбирда ЎзХДП Тошкент туман Кенгаши раиси Халқ депутатлари Кенгаши депутати Г. Мирзараҳимова, Аҳиллик МФЙ раиси М. Саримсоқова, туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи А. Султонов ҳамда туман сув-оқова филиали бошлиғи О. Норбоев иштирок этиб, "Обод маҳалла" дастурига киритилган ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Тадбир сўнггида "Темир дафтар"да рўйхатда турган 11 та оила ҳолидан хабар олинди ва уларнинг муаммолари ўрганилиб, депутатлик кенгаши сессиясига киритилди.