Янги китоб тақдимоти

Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимиятида Ўзбекистон ХДП аъзоси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Омонилла Муталовнинг "Эзгулик боғидан насимлар" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари Донохон Маҳмудова ҳам иштирок этди. Депутат ижодкорни  Ўзбекистон ХДП шаҳар ва туман Кенгаши номидан табриклаб, бўлғуси фаолиятида ҳам муваффақиятлар тилади.  О. Муталовга миллий совғалар тақдим этилди.

← Рўйхатга қайтиш