Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Жалақудуқ туман Кенгаши депутати, туман Маънавият ва тарғибот бўлими раҳбари Н. Хурхонова томонидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида тадбир ташкил этилди.
Унда туман Халқ таълими Бошқармаси ва мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирок этди. Тадбирда таъкидланганидек, мустақиллик – энг улуғ, энг азиз неъмат ва энг азиз байрам. Ҳурриятпарвар ота-боболаримизнинг асрий орзусини амалга оширган, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқарган, шунингдек, миллий ўзлик, қадр-қиммат ва қаддимизни тиклаган муборак кун демакдир. Сўзга чиққанлар ёшларга шукроналик хиссини сингдириш, янги ўқув йили давомида уларни ёт ғоялар таъсиридан асраш ҳамда кийиниш маданияти бўйича ҳам гапириб ўтди. Мулоқот давомида иштирокчиларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тикланди.