Партия аъзолари сони кўпаймоқда.

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Касби туман Кенгаши томонидан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тумандаги “Истиқлол" МФЙ да хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари С. Ҳамроев иштирок этди. Тадбирда  хотин-қизлар билан интерактив усулда муаммолар ўртага ташланиб, уларни ҳал этиш йўллари, муаммодан чиқиш, уни мустақил ҳал этишда фойдаланиладиган усуллар бўйича тажриба алмашинилди. Хотин-қизларнинг уй-жой, оилавий масалалардаги саволларига тегишли жавоблар берилиб, ўз навбатида  таклифлар ҳам олинди. Йиғилиш сўнггида  партия сафига қабул қилинган 12 нафар хотин-қизга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 
← Рўйхатга қайтиш