Фуқаролар мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилояти Избоскан туман Кенгаши "Ёшлар қаноти" раҳбари Абдуносир Мамажонов фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишга киришди.

Бугунги манзил тумандаги А.Навоий маҳалласининг Чинор кўчаси бўлди. Асосий мурожаат, сув тармоғидаги носозликдир. Туман сув таъминоти корхонаси раҳбари ҳамда масъул ходимларини жалб этган ҳолда мазкур масала атрофлича ўрганилди. Аниқланишича, сув қувуридаги носозликка абонент ҳисобланган фуқаронинг уйига тортилган қувурнинг тешилгани сабаб бўлган.

Сув таъминоти корхонаси ходимлари носозликни шу куннинг ўзидаёқ бартараф этишди.

 
← Рўйхатга қайтиш