Фаровонда тиббий кўрик ўтказилди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгаш депутати Алтиной Таженова ташаббуси билан Ўрта Чирчиқ тумани "Фаровон" МФЙ даги оилавий поликлиникада "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси амалга оширилди.
Тиббий кўрикка гинеколог, терапевт, кардиолог, стамотолог, УЗИ сингари мутахассис шифокорлар жалб қилиниб, 80 нафар аёл бепул тиббий текширувдан ўтказилди. Аниқланган касалликлар бўйича мутахассислар томонидан муолажа тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида депутат иштирокида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси ҳам амалга оширилиб, аёлларнинг муаммолари ўрганилди.