Ижтимоий дорихоналар халққа хизмат қиляптими?

Маълумки, кейинги йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг арзонлигини ва эркин муомаласини таъминлашга қаратилган ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Илҳомов  Мухтор Атхамович  ўз сайлов округидаги бир қатор ижтимоий дорихоналар фаолиятини ўрганди.

Электорат  вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Ижтимоий дорихоналар” даги ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирувчи дори воситалари ва тиббий буюмлар билан чекланган нархлардан ошмайдиган нархларда, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан тўлиқ ҳажмда таъминланиш даражаси  депутат томонидан шахсан назоратга олингани ҳар бир ижтимоий дорихона масъулларига  таъкидланди.

← Рўйхатга қайтиш