Янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят Конимех тумани Кенгаши депутатлари Д. Бердалиева ва Н. Раҳматовлар бугун тумандаги 29 ва 9-умумтаълим мактабларига ташриф буюришди. Ташриф давомида педагог ходимлар билан суҳбатлашиб, уларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан муборакбод этишди. Мустақиллигимизнинг миллатимиз тарихи учун аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди ҳамда савол-жавоблар ўтказилди.
Тадбир давомида умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарик ҳолати ўрганилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.