Депутат вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С. Имамова Беруний туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими фаолиятини ўрганди.
Маълумки, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 60-мақсадида репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, 46 та туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш, уларни кадрлар, зарур тиббий техника ва буюмлар билан таъминлаш. Юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланган.
Депутат мазкур вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди. Мониторинг давомида аниқланган камчиликлар бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.