"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"

Юқори Чирчиқ туманидаги "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тарғибот тадбирида Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Л.Мансуров ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими мутахассиси М.Айтматовалар иштирок этди ва сўзга чиқишди.

Байрам муносабати билан маҳалла фаолларига ташаккурнома ва бадиий китоблар совға қилинди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши ахборот хизмати

 
← Рўйхатга қайтиш