"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"
Оҳангарон шаҳар "Янгиобод" МФЙда Ўзбекистон ХДП Оҳангарон шаҳар кенгаш раиси Шарафхон Ахраров ҳамда БПТ раиси У.Мудинова ташабуси билан Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда ёш келин куёвлар, маҳалла фаоллари, ўзгалар парваришига муҳтож аҳоли қатлами қатнашди.
Тадбирда маҳалла фаолларига ва ёшларга Халқ демократик партиясининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбирда Оҳангарон шаҳар АКМ томонидан китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбир сўнггида, Оҳангарон "Қурама" фолклор гуруҳи томонидан куй-қўшиқлар садоси остида рақслар ижро этилди.