Уч авлод вакилларини бирлаштирган тадбир
Сурхондарё вилоят Қизириқ туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Буюк келажак” маҳалласида туман ривожига ҳисса қўшган, Халқ демократик партиясининг фаол аъзоси бўлган кекса нуроний отахон ва онахонлар, бугун жавлон уриб хизмат қилаётган фаоллар ва ёш авлод вакилларининг учрашуви ташкил этилди.
Мулоқотда туман ҳокими Р.Пардаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, туман ривожига ҳисса қўшган инсонларни бир-бир хотирлаб, бугунги доруломон кунларга етказганига шукроналар айтишди.
Қизғин суҳбат бир пиёла чой устида давом этди. Учрашув давомида кураш бўйича беллашув ҳам ташкил этилди.