Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова вакили С.Норқулова, Ўзбекистон ХДП Узун туман кенгаши раиси И.Мусурманов, туман Халқ депутатлари кенгаши котибият мудири Ў. Ражабов туман Халқ депутатлари кенгаши депутатлари билан биргаликда сайловчилари билан учрашди.
Учрашувларда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг бажарилиши, бу йили “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик байрам тадбирларининг аҳамияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида суҳбатлашилди. Қонун лойиҳалариининг мазмун-моҳияти, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувида илгари сурилган ташаббуслар ва таклифлар моҳияти, аҳамияти фуқароларга тушунтирилди ва уларнинг таклифлари олинди.
Узун туманининг Янги куч, Янги ҳаёт, Бахористон, Эркинлик, Обизаранг ва Обод Юрт маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини қийнаётган масалалар ўрганилди. Тумандаги 9-мактаб, 3-мактаб, 1-касб-ҳунар мактаби, 1-мактаб, 2-касб-ҳунар мактаби таълим муассасаларидаги янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишилди ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам партиявийлигидан келиб чиқиб, жойларда мулоқотларга жалб қилинди. Шунингдек туман Кенгаши котибияти фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун уларга кўмаклашилди. Фуқароларнинг мурожаатлари тегишлиги буйича ижро хокимиятига йўналтирилди.