Депутатлар аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Арнасой туманидаги фаоллар билан учрашди. Маданият бўлимида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг  31 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринки кайфиятда ўтказиш бўйича суҳбатлашди. Тумандаги Бобур МФЙ даги мулоқотда сектор раҳбари, маҳалла раиси ва депутатлар, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоллари иштирок этди. Маҳалладаги муаммолар ўрганилди. Ечими юзасидан сектор раҳбари ва фаоллар билан давлат дастурларининг ижроси юзасидан топшириқлар берилди.

Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ҳодимлари билан учрашув ўтказилди. З. Акрамова йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг  31 йиллиги муносабати билан табриклаб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга чақирди. Юртбошимизнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи, янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган “Буюк ипак йўли” марказининг аҳамияти ҳамда юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

← Рўйхатга қайтиш