Олис ҳудудлар аҳолиси билан мулоқотлар уюштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова ўз сайлов округида аҳоли билан қатор учрашувлар ўтказмоқда. 

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги олис ҳудуд аҳолиси билан мулоқот қилиниб, уларнинг кайфияти ўрганилди. 35 километр узоқликда жойлашган Товулди маҳалла тиббиёт таянч пунктидаги шароитлар билан танишилди. Шунингдек, туманлараро перинатал марказлар ва тиббиёт таянч пунктлари ва оилавий шифокорлик пунктлари бориб курилди. Балиқчи туманида 1 та ОШП, 54 та тиббиёт таянч пункти мавжуд бўлиб,  шулардан 22 тасига контейнерлар ўрнатилган.

Аҳоли билан учрашувларда мамлакатимизда олиб борилаётган  ижтимоий ислоҳотларнинг  бажарилиши, бу йили “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик байрам тадбирларининг аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди.

← Рўйхатга қайтиш