Мустақиллик ва ҳамжиҳатлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида учоашув ва ўрганишлар ўтказди. Учрашувларда фракция раҳбарига Янгиқўрғон тумани ҳокими, туман Кенгаши депутатлари ҳамрохлик қилди.

Учрашувлар Янгиқўрғон туманидаги 7-10-1-45-2-14-64-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, депутат таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ва дарсликларни етарли ёки етарли эмаслиги ҳолатларини ўрганди. Мактаблар масъуллари ва бошланғич синф ўқитувчилари билан ўзаро мулоқотга киришди.

Кейинги манзил Нанай қишлоғидаги нуронийлар масканида "Сиз доимо эътибордасиз" шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Депутат тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этиб, бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшаш кераклиги, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларни собитқадамлик билан давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Соҳиба Жуманова,
Ўзбекистон ХДП Янгиқўрғон туман кенгаши раиси

 
← Рўйхатга қайтиш