Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси Халилла Ешимбетовнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами олдидан Беруний тумани “Шоббоз” сайлов округидаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирни Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши Котибият мудири Б.Сейтимов олиб борди.
Мулоқот давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов сўзга чиқиб, жорий йил 26 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга тушунтириб ўтди ва Қорақалпоғистон Республикасини ҳар томонлама жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича белгиланган устувор вазифаларга тўхталди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами билан сайловчиларни табриклади.