Қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди

 

Фарғона вилоят Адлия бошқарманинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Д.Р.Мамажонова ҳамда Вилоят прокуратураси, суди, ИИБ, Божхона бошқармаси вакиллари, Адвокатлар палатаси ва адвокатлар иштирокида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.

Тадбирда Қонун лойиҳаси бўйича бир қатор таклифлар берилди. Хусусан, мазкур лойиҳада кўрсатилган адвокатларга ҳақ тўлашда йўналишларнинг мураккаблигига қараб тўловлар ажратилиши, кам таъминланган оилаларга судларга даъво аризалари киритишда давлат божи ва почта ҳаражатларининг бекор қилиниши ҳамда фақатгина кам таъминланган оилаларга эмас, балки барча фуқароларга давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш лозимлиги сингари таклифлар билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш