Мустақилликнинг мустаҳкам оилалари
Музработ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шухрат Норқобилов, туман партия кенгаши раиси Панжи Норматов ташаббси билан ҳамкор ташкилотлар томонидан тумандаги "Бодомзор" маҳалласида 50 йил давомида турмуш қуриб, оилавий ҳамжиҳатликда яшаб, барчага ўрнак бўлиб келаётган отахон ва онахонлар учун “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Нуроний ота-онахонлар оила муқаддаслиги, аҳилликдан қут-барака келиши ҳақида панд-насиҳатлар беришди. Нуронийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, совғалар ҳам улашилди.
ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши