Мустақиллик берган имкониятлар сари

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида мамлакатимиздаги барча ҳудудларда “Янги Ўзбелистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида қатор тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ҳам анъанага кўра ўз округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказишди.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов Бухоро вилоят Шофиркон туманида туман ҳокими Жамшид Шаропов ҳамкорлигида “Янги Ўзбелистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида иштирок этиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида туманда рўй бераётган ўзгаришларни кўздан кечирди.

Даставвал “Доригар” МФЙда 49–умумтаълим мактаби қўшимча биносининг очилиш маросимида бўлишди. Мактаб ҳудудида Инвестиция дастури асосида 240 ўринли қўшимча бино 2 млрд. 520 млн. сўм маблағ эвазига "Жўйнав қурилиш" МЧЖ бунёдкорлари томонидан қисқа фурсатларда қуриб битказилди. Қўшимча бино қурилиши натижасида 510 нафар ўқувчи 1 сменада таълим олиш имконига эга бўлиб, мактабнинг 50 нафар фан ўқитувчилари томонидан ўқувчилар билан қўшимча ишлаш, замонавий ўқув жиҳозлари, АКТлардан фойдаланган ҳолда юқори натижаларга эришиш имконияти ошди.

Шундан сўнг депутат Ш.Рахмонов ҳамда сектор раҳбарлари ва мутасадди ходимлар туманнинг “Қайрағоч” МФЙдаги махсус тайёрланган ва мослаштирилган контейнердан иборат “Боғишамол” Маҳалла тибббиёт пунктига йўл олишди. Мазкур тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлашди. Маҳалла тибббиёт пунктининг иш бошлаши натижасида МФЙда яшовчи 1 минг 50 нафар аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати янада ортади. Шунингдек, халқ вакили 48-Оилавий поликлиниканинг Дўрман филиали биносини фойдаланишга топшириш маросимида ҳам иштирок этди.

Куннинг иккинчи ярмида депутат Ш.Раҳмонов Кўлобод қишлоғида 40 ўринли 26-МТТ филиали сифатида иш бошлаган таълим масканида яратилган шароитлар билан танишди. Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари Малоҳат Ўринова раҳбарлик қилиб келаётган Чандир маҳалласидаги 4-сон Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларининг шарт-шароити, яшаш тарзи, қизиқишлари, муаммолари билан ҳам яқиндан танишдилар. Болаларга байрам муносабати билан Шофиркон туман савдо мажмуасидан уларнинг ўз танловига кўра ҳар бирига мактаб формалари олиб берилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси томонидан мактаб ўқув қуроллари, "Беш ташаббус" доирасида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан эса болаларнинг ҳар бирига футболка ва кепкалар тақдим этилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш