Юртимиз бўйлаб байрам шукухи кезмоқда

 

Наманган шаҳар "Обиҳаёт" МФЙда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Унда Наманган шаҳар хокими Ғофиржон Жамолов, хоким ўринбосари Дилором Абдураҳимова ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят кенгаши раиси Зиёвуддин Мансур ҳамда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши масъуллари, шунингдек, маҳалла фаоллари, фахрийлар, фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз байрам эканлиги, ҳурриятпарвар ота-боболаримизнинг асрий орзуси амалга ошган, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқарган, шунингдек, миллий ўзлик, қадр-қиммат ва қаддимизни тиклаган муборак кун эканлигини яна бир бор таъкидлашди.

“Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Олима Тожибоева ва Наманган шаҳар маданият бошқармаси ходими Наргизахон Турғунова томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этилиши, Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги Вилоят болалар кутубхонаси томонидан болажонлар ўртасида билимларни мустаҳкамлашга қаратилган тез айтиш, баҳру-байтлар ижро этилгани тадбирга кўтаринкилик бахш этди.

Шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Темирйўл кўчасида яшовчи Имронбек Абдуғаниевнинг хатна тўйи ўтказиб берилди.

Тадбир якунида “Обиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган хотин-қизларга Наманган шаҳар партия кенгаши томонидан эсдалик совғалари, билимдон болажонларга Вилоят болалар кутубхонаси томонидан турли номдаги бадиий китоблар берилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш