Йўқлов тадбирлари амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Эл азиз, инсон азиз" шиори остида Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н.Рахманбердиева, "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Ахророва билан ҳамкорликда "Бирлик" маҳалла ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлардан бири, Камолот кўчаси 13-А уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони А.Артиковнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг яшаш шароити ўрганилиб, ҳолидан ҳабар олинди.
Шунингдек оиласи билан суҳбатлашиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалар улашилди.